Қурилманинг дастур янгиланишлари ҳақида
Қурилма дастурлари янгиланишлари билан қурилмангизга янги хусусиятлар ва
яхшилинган функцияларни олишингиз мумкин. Шунингдек, дастурий таъминотни
янгилаш қурилмангизнинг ишлашини яхшилаши мумкин.
Қурилмангиз дастурини янгилашдан олдин шахсий маълумотларингизни
захиралаш тавсия қилинади.
Огоҳлантириш:
Дастур янгиланаётганда ўрнатиш жараёни тугаб, қурилма қайтадан ишга
туширилмагунича қурилмадан фойдалана олмайсиз, ҳатто фавқулодда
қўнғироқларни ҳам амалга ошира олмайсиз.
Дастурлар янгиликларини юклаб олишда катта ҳажмдаги маълумот (тармоқ
хизмати) ўзатилишига олиб келиши мумкин.
Янгиликларни кўчириб олишдан олдин батареянгиз етарли зарадга эга
эканлигини текширинг, ёки зарядлантирувчини уланг.
Қурилмангиз дастурларини янгилагандан сўнг, қўлланмадаги йўриқлар бошқа
янгиланган бўлмаслиги мумкин.