Хотира картасини киритиш
Фақат Nokia томонидан ушбу қурилма учун тасдиқланган мос microSD
карталари фойдаланинг. Nokia хотира карталари учун тасдиқланган саноат
стандартларини ишлатади, аммо айрим савдо белгили карталар ушбу қурилмага
тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Мос келмайдиган карталар ушбу карта ва
қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган маълумотларга
зарар келтириши мумкин.
Қурилмангиз қуйидаги ҳажмгача эга бўлган microSD хотира картасини қўллаб-
қувватлайди 16 Гбайт.
Мос хотира картаси қурилма билан таъминланиши мумкин ва аллақачон
қурилмага ўрнатилган бўлиши мумкин. Агар йўқ бўлса, қуйидагиларни бажаринг:
1 Хотира картаси уяси қопқоғини очинг.
2 Картани телефон хотира картаси уясига алоқа жойини пастга қаратиб
жойлаштиринг ва жойига тушганича босинг.
3 Хотира картаси уяси қопқоғини ёпинг.