Қурилмангизни қараш
Қурилма, батарея ва аксессуарларни авайлаб ишлатинг. Қуйидаги таклифлар кафолат таъсирини ҳимоя қилишга
ёрдам беради.
•
Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик, суюқлик ва намликнинг барча турларининг таркибида
минераллар бўлиши мумкин ва улар электр контактларнинг занглашига олиб келишади. Қурилмангиз ҳўл бўлиб
қолса, батареяни чиқариб олинг ва уни қайта жойлаштиришдан олдин қурилмани қуритинг.
•
Қурилмани чанг ёки ифлос жойларда ишлатманг ёки сақламанг. Ҳаракатланувчи қисмлар ва электрон қисмларга
зарар етказилиши мумкин.
•
Қурилмани юқори ҳароратда сақламанг. Юқори ҳароратлар қурилмаларнинг ишлаш муддатини қисқартириши,
батареяларга зарар етказиши ва пластик қисмлар шаклини ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.
•
Қурилмани совуқ ҳароратда сақламанг. Қурилма нормал ҳароратгача қизиганда унинг ичида намлик пайдо
бўлиб, электрон платаларга зарар етказилиши мумкин.
•
Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан бошқача йўл билан очишга ҳаракат қилманг.
•
Тасдиқланмаган ўзгартиришлар қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар тўғрисидаги қоидаларнинг
бузилишига олиб келиши мумкин.
•
Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг. Қўпол тутиш ички электрон платалар ва механизмларнинг
бузилишига олиб келиши мумкин.
•
Қурилма сиртини тозалаш учун фақат юмшоқ, тоза, қуруқ матодан фойдаланинг.
•
Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга кириб, тўғри ишлашига ҳалақит беради.
•
Оптимал ишлатиш учун қурилмани вақти-вақти билан ўчиринг ва батареяни олиб ташланг.
•
Қурилмангизни магнит ёки магнит майдонлардан узоқроқ тутинг.
•
Муҳим маълумотларингизни сақлаш учун камида иккита, қурилмангиз, хотира картаси ёки компьютер каби
алоҳида жойларда сақланг ёки муҳим ахборотни ёзиб қўйинг.
Узоқ муддат давомида ишлатиш, қурилманинг исишига олиб келиши мумкин. Кўпинча бу ҳолат нормал шароитда
қолади. Агарда қурилма тўғри ишламаётганлигига шўбҳа қилсангиз, уни энг яқин ваколатли хизмат кўрсатиш
шаҳобчасига олиб боринг.