Қўнғироқ қилинг ва жавоб беринг
Қўнғироқ қилиш
Агар керак бўлса, телефон рақами, шунингдек, мамлакат коди ва минтақа кодини
киритинг ва қўнғироқ клавишини босинг. Халқаро қўнғироқларни амалга ошириш
учун *-ни икки марта босиб халқаро префиксни киритинг (+ белгиси халқаро код
ўрнини босади), мамлакат коди, агар лозим бўлса бошланувчи 0-сиз шаҳар коди
ва телефон рақамини киритинг.
Кириш қўнғироғига жавоб бериш
Қўнғироқ клавишини босинг.
Қўнғироқни рад қилиш
Ўчириш клавишини босинг.
Товуш баландлигини ростлаш
Қўнғироқ пайтида, юқори ёки пастга айлантиринг.